...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон билан савдода ким етакчи: Россия ё Хитой?


18:22, 26.07.2018 Жамият
 4 065

Ташқи савдо вазирлиги савдо айланмаси тўғрисида маълумотларини эълон қилди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги 2018 йил биринчи ярмида Ўзбекистон билан савдо ҳажми юқори бўлган давлатлар ўнталиги ҳақида маълумот берди.
 
Рўйхатда биринчи ўринни Россия эгаллади. Ўзбекистоннинг ушбу давлат билан савдо айланмаси 2 826 миллион долларга тенг бўлган. Шундан, 1 022 миллион доллар экспорт ва 1 813 миллион доллар импорт ҳиссасига тўғри келади. Бу Ўзбекистон умумий савдо айланмасининг 16 фоизига тенг.
 
Россия ортидан кичик фарқ билан Хитой жой олган. Ушбу давлат билан савдо айланмаси 2 811 миллион долларга етган. Шундан, экспорт – 1 304 миллион доллар ва импорт – 1 506 миллион долларга тенг бўлган. Бу мамлакат жами савдо айланмасининг 15,9 фоизига тенг бўлади.
 
Қозоғистон рўйхатда учинчи ўринни эгаллаган. Қўшнимиз билан савдо айланмаси 1 436 миллион долларга тенг бўлган. Шундан, 701 миллион доллар экспорт ва 735 миллион доллар импорт улушига тўғри келган.
 
Кейинги ўринлардан Туркия, Корея, Афғонистон, Германия, АҚШ, Латвия ва Беларусь жой олган.
 
Маълумот учун, 2017 йил январь-июнь ойларида савдо айланмаси 12 044 миллион доллар, 2018 йил январь-июнь ойларида савдо айланмаси 17685,3 миллион долларга тенг бўлган. 2017 йил январь-май ойларида экспорт ҳажми – 5 945,8 млн доллар ва 2018 йил январь-май ойларида экспорт ҳажми – 7 793,4 млн долларни ташкил этган.
 
Шунингдек, жорий йил биринчи ярмида Ўзбекистоннинг жами савдо айланмаси 146,8 фоизга, экспорт ҳажми 131,1 фоизга ўсган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ташқи савдо вазирлиги экспорт-импорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар