...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вазир кетаётган самолёт ғойиб бўлди


17:50, 26.07.2018 Олам
 15 411

Самолёт бортида вазирдан ташқари унинг ўринбосари ва икки нафар учувчи бўлган.

Кеча, 25 июль куни Парагвайда мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазири Луис Гнейтинг чиққан самолёт радарлардан ғойиб бўлди. Бу ҳақда “La Nacion” нашри хабар бермоқда.
 
Унча катта бўлмаган ҳаво лайнери Айоласдан Асунсьонга кетаётган бўлган. Бироқ белгиланган манзилга етиб бормаган. Полиция текширув операцияларини бошлаган. Самолёт бортида вазирдан ташқари унинг ўринбосари Винсенте Рамирес ва икки нафар учувчи бўлган.
 
Самолётнинг ғойиб бўлганини Асунсьон аэропорти хабар берган. Экипаж билан боғланиш учун қилинган ҳаракат натижа бермаган.
 
Фавқулодда вазиятлар бўйича миллий котибият раҳбари Хоакин Роанинг сўзларига кўра, нима бўлгани ҳозирча номаълум. Қидирув майдони етарлича катта, ҳудуд ботқоқзор, шу сабабдан қидирув операцияларига махсус техникалар жалб қилинади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Парагвай самолёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!