Расмий Каракас миллий пул бирлиги номини алмаштириш эвазига инфляция даражасини пасайтиришга эришишни режалаштирган эди.
Қарийб ўн йилдан буён давом этиб келаётган жаҳон молиявий инқирози кўплаб давлатлар иқтисодиётини карахт ҳолатга келтириб қўймоқда. Жумладан, Венесуэла давлатида озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги, ишсизлик ва миллий валютанинг қадрсизланиши ҳукуматни бир қатор чоралар кўришга мажбур қилмоқда. Расмий Каракас миллий пул бирлиги номини алмаштириш эвазига инфляция даражасини пасайтиришга эришишни режалаштирган эди. Лекин, президент Николас Мадуро миллий пул бирлиги бўлган боливар номи ўзгартирилмаслиги, шу йилнинг 20 августидан муомалага чиқариладиган пул бирлиги “Петро” номли Венесуэла криптовалютаси таркибига киришини
маълум қилган.
Маълумот ўрнида, ишсизлик натижасида Колумбиянинг ўзида 800 мингдан ортиқ венесуэлалик мигрантлар бор. Шунингдек, инфляция даражаси ўсиб бориши натижасида ҳозирда 100 АҚШ доллари 3 миллион боливарга етган.