...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда автобус дарахтга урилиб, симёғочни қулатди


17:05, 26.07.2018 Жамият
 4 818

MAN русумли автобус 1-рақамли Никоҳ уйи олдида дарахтга урилган.

Бугун, 26 июль куни Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Бобур кўчасида тахминан соат 14:35 да йирик йўл транспорт ҳодисаси рўй берди. Ҳодисада жабрланганлар бор.
 
Тошкент шаҳар ИИБнинг маълум қилишича, 11-рақамли жамоат автобуси Белтепа – Аэропорт йўналишида ҳаракатланаётган бўлган.


 
MAN русумли автобус 1-рақамли Никоҳ уйи олдида дарахтга урилган. Натижада синган симёғоч Сobalt русумли автомобил устига қулаган. Машина ичида ҳеч ким бўлмаган.


 
Автобус ҳайдовчиси 25 ёшли Анвар ҳалокат вақтида автобус салонида 25-30 нафар йўловчи бўлганини таъкидлаган. Ҳодисада ҳеч ким ҳалок бўлмаган.
 
Дастлабки тахминларга кўра, 11 киши жароҳатланган ва шифохонага олиб борилган. Ҳозирда ЙТҲ сабаблари ўрганиляпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЙТҲ Бобур кўчаси Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар