...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент божхона хизматига оид янги қарорни имзолади


16:04, 26.07.2018 Жамият
 6 160

Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали юридик шахслар номига келаётган қиймати 100 (юз) АҚШ долларига тенг бўлган товарлардан божхона тўловлари ундирилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига жисмоний шахслар номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Қарорга мувофиқ почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан давлат божхона хизмати органларини жисмоний шахслар номига халқаро курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар ҳақида мажбурий равишда хабардор этиш тартиби жорий этилди.
 
Шу муносабат билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига бир ой муддатда халқаро курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар ҳақида давлат божхона хизмати органларига олдиндан электрон тарзда хабар бериш тизимини жорий этиш вазифаси юкланди.
 
Бундан ташқари қарор билан почта алоқаси оператори ва провайдерлари томонидан халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар тўғрисида олдиндан электрон тарзда хабар беришда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган маълумотлар рўйхати тасдиқланди.
 
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали юридик шахслар номига келаётган қиймати 100 (юз) АҚШ долларига тенг бўлган товарлардан божхона тўловлари ундирилмайди.
 

Теглар:Божхона Президент қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар