...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарангиз Режаметова вафот этган ЙТҲ қандай содир бўлган эди?


15:58, 26.07.2018 Жамият
 26 581

“Фарангиз кўп сирларини мен билан бўлишарди. Минг афсуски, вафотига ҳам гувоҳ бўлдим”, дейди Дилноза Бобомирзаева.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 20 июль куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотима Режаметованинг қизи Фарангиз Режаметова (Жамолхонова) оғир йўл-транспорт ҳодисаси сабаб 25 ёшида оламдан кўз юмди.
 
Ушбу ЙТҲ қандай содир бўлгани ҳақида турли гап-сўзлар тарқалди. Кимдир шу куни Фарангизнинг туғилган куни экан, деди. Яна бошқа биров умуман ҳақиқатдан йироқ бўлган гапларни ўйлаб топди. Воқеанинг аслида қандай бўлгани эса Яратганга ва ўша куни Фарангизнинг ёнида бўлганларга аён. Улардан бири марҳуманинг энг яқин дугонаси Дилноза Бобомирзаева.
 
“Фарангиз кўп сирларини мен билан бўлишарди. Минг афсуски, вафотига ҳам гувоҳ бўлдим”, дейди Дилноза Бобомирзаева.
 
“Qalampir.uz” Дилноза Бобомирзаевани топиб, у билан алоқага чиқди, интервью олди. Хўш, воқеа аслида қандай содир бўлди. Пиёдалар ўтиш йўлагида бошқалар қолиб, нега айнан Фарангизни автомобиль уриб юборди. Тез ёрдам ёрдамга келдими? Воқеанинг чин гувоҳи бўлган ЙПХ қаерда? Нега уларни топиб бўлмаяпти?
 
Тез орада ушбу интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз. Сайтимизни кузатиб боринг.
 

Теглар:Фарангиз Режаметова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар