У кўрсатувда иштирок этиб, ушбу фожиали ЙТҲ ҳақида кўрсатма берди.
Фарангиз Режаметовани давлат рақами 01 X803NA бўлган Mercedes Benz русумли автомобилида ҳайдовчи 1995 йилда туғилган Улуғбек Эркалиев уриб юборган эди.
Ушбу воқеадан сўнг, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИОФМБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари бошланганди.
Куни кеча “Тошкент” телеканалининг “Пойтахт йўлларида” кўрсатувида ҳайдовчининг шахси очиқланди. У кўрсатувда иштирок этиб, ушбу фожиали ЙТҲ ҳақида кўрсатма берди.
Улуғбек Эркалиев ўз кўрсатмаларида ЙТҲ рўй берган кўчада ўша куни ёритгичлар ишламагани, светофор ўрнатилмагани ва пиёдалар ўтиш йўлаги борлиги ҳақида огоҳлантирувчи белги ўрнатилмаганини маълум қилди.
Бироздан сўнг ушбу лавҳанинг тўлалигича “Qalampir.uz” сайтида томоша қилишингиз мумкин.