Фарангиз 20 июль куни Тошкент шаҳри Абдулла Қодирий кўчасида содир бўлган ЙТҲ оқибатида вафот этган эди.
Хабарингиз бор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотима Режаметованинг қизи Фарангиз Режаметова (Жамолхонова) жорий йилнинг 20 июль куни Тошкент шаҳри Абдулла Қодирий кўчасида содир бўлган ЙТҲ оқибатида вафот этган эди.
Бир неча кун аввал Абдулла Қодирий кўчасига фоторадар ўрнатилди. Куни кеча Фарангиз Режаметовани машина уриб юборган пиёдалар ўтиш йўлаги ёнига светофор ҳам ўрнатилди. Светофорни ўрнатиш ишлари акс этган суратни Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳи фойдаланувчилари эълон қилди. Маълум қилишларича, светофор тез орада ишга тушади.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кўпчилиги светофорлар кимдир ЙТҲ қурбони бўлганидан кейин ўрнатилишини, бундай ишлар аввалдан режаланмаслигини афсус билан ёзиб қолдирган.