...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарангиз Режаметованинг вафотида мансабдорларнинг айби борми?


21:49, 01.08.2018 Жамият
 27 526

“Qalampir.uz” Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан боғланди.


 

Аввалроқ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотима Режаметованинг қизи - актриса Фарангиз Режаметова ЙТҲга учраб, вафот этган Тошкентдаги Абдулла Қодирий кўчасига светофор ўрнатилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Мазкур хабардан сўнг, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари, ўқувчилар орасида эътирозлар келиб чиқди. Светофор бир одам вафот этгунга қадар қўйилиши керак эди, доим бирор одам қурбон бўлмагунча бундай ташаббус билан чиқилмайди қабилидаги шикоятларнинг сон-саноғи йўқ. 

“Qalampir.uz” Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан боғланди. 

Аниқлашимизча, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Абдулла Қодирий кўчасидаги тартибга солинмаган чорраҳага светофор ўрнатиш масаласида Фарангиз Ражеметова ЙТҲ оқибатида вафот этишидан 15-20 кун аввал, Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Йўл ҳаракатини ташкил этишни назорат қилиш бўлими томонидан Тошкент шаҳар хокимияти қошидаги Йўл ҳаракатини бошқарув техник воситалар ўрнатиш ва фойдаланиш департаментига топшириқ берилган. Бироқ, бу кўчага светофор ўрнатиш навбати икки ҳафтадан кейин келган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни доим инобатга олишини маълум қилмоқда.
 

Теглар:Фарангиз Режаметова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар