...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диктаторнинг кетиши ва сайлов мамлакатга зарар келтирди


21:24, 01.08.2018 Олам
 3 776

Зимбабведа 37 йилдан сўнг ўтказилган сайловлар натижасида можаролар бошланди.

Бугун, 1 август куни Зимбабве пойтахти Ҳарари шаҳрида мухолифатчилар ҳукмрон партиянинг сайловдаги ғалабасига қарши чиқиб, полиция билан отишмага кирганлар. Можарога аскарлар аралашган ва камида бир одамни отиб ташлаган. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.

Европа Иттифоқи кузатувчилари ўтган йили ноябрдаги тўнтаришдан кейин 37 йиллик ҳокимиятига якун ясалган Роберт Мугабедан кейин Зимбабведа парламент депутатлиги ва президентлик учун сайловлар ўтказилишига шубҳа билдирган. Кузатувчилар президентлик сайлови натижалари кечиккани учун хавотирларини билдирганлар.

Мухолифат тарафдорлари автомобиль шиналарини ёқганлар, пойтахт Ҳараренинг баъзи кўчаларини беркитиб қўйганлар. Шунингдек, сувли тўппончалар билан уларни тарқатишга уринган полицияга қаршилик кўрсатганлар. Кейин аскарлар келиб, отишма бошлаганлар. Шаҳар осмонида ҳарбий вертолётлар учган.

“Мен тинч норозилик билдиргандим. Лекин мени аскарлар калтаклади”, деган намойишчилардан бири.

Зимбабведа 37 йилдан сўнг ўтказилган сайловлар натижасида можаролар бошланди. Диктатор Роберт Мугабенинг кетиши ҳозирча мамлакатга барқарорлик олиб келмади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Зимбабве Роберт Мугабе сайлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!