Ушбу видеони тўлалигича томоша қилиб, хулоса қилишингиз мумкин.
“Тошкент” телеканалининг “Пойтахт йўлларида” кўрсатувида жорий йилнинг 20 июль куни ЙТҲ сабаб фожиали вафот этган актриса Фарангиз Режаметова ҳақида лавҳа эфирга узатилди. Унда ЙТҲ вақтида Фарангизнинг ёнида бўлган дугоналари, Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими терговчиси Миразиз Ҳалилов, ўзига тегишли давлат рақами 01 X803NA бўлган Mercedes Benz русумли автомобилида Фарангизни уриб юборган ҳайдовчи Улуғбек Эркалиев, режиссёр Зулфиқор Мусоқов иштирок этиб, интервью берган.
Маълумки, ушбу ЙТҲдан сўнг, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ИИОФМБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари бошланганди.
Лавҳада ҳайдовчи Улуғбек Эркалиев шу куни кўчадаги ёритгичлар ишлмагани, светофор бўлмагани ва пиёдалар ўтиш йўлаги мавжудлигини билдирувчи огоҳлантириш белгиси қўйилмаганини иддао қилади. У ўз сўзларида марҳума Фарангиз Режаметовани 7-8 метргина узоқликдан кўрганини ва машинани олиб қочишга уринганини айтади.
Фарангизнинг дугоналари ва терговчи эса ҳайдовчи автомобилнинг тормоз тепкисини босмаганини айтишаркан, ўша куни кўчалар ёруғ бўлганини, ёритгичлар ишлаганини маълум қилиб, ҳайдовчининг гапларини инкор этадилар.
Ушбу видеони тўлалигича томоша қилиб, хулоса қилишингиз мумкин.