...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанд ҳокими депутат бўлди


13:42, 23.08.2018 Жамият
 4 836

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашида ЎзМТДП депутатлари сони яна бир нафарга кўпайди

Жорий йил 19 август куни халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг 7-Истиқлол сайлов округида бўшаб қолган депутатлик ўрнига сайлов бўлиб ўтди.
 
Вилоят сайлов комиссиясидан олинган маълумотларга кўра, ушбу сайлов жараёнида рўйҳатга олинган 31 минг 215 нафар сайловчилардан 24 минг 587 нафари иштирок этган.
 
Сайлов якунларига тўхталадиган бўлсак, ЎзМТДПдан кўрсатилган Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов номзодига 20 минг 387 нафар сайловчи овоз берган.
 
Сиёсий жараёнда энг кўп овоз олган ва сайловчилар катта ишонч билдирган ЎзМТДПдан кўрсатилган номзод Эркинжон Турдимов 82,9 фоизлик натижа билан сайловда муваффақият қозонган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Самарқанд вилояти Эркинжон Турдимов депутат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар