Мурожаат қилганлар вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Самарқанд шаҳрида 26 нафар фуқаро хот-догдан заҳарланиш оқибатида шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ хабар берди.
Маълумотга кўра, мурожаат қилганлар вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Айни пайтда беморларга керакли муолажалар қилинмоқда. Беморларнинг баъзилари аҳволи нисбатан оғир экани айтиляпти.
Дастлабки маълумотларга кўра, беморлар шаҳарнинг Сартепо массивида жойлашган Туризм коллежи яқинидаги фаст-фуд таомлар тайёрлайдиган тамаддихонасида хот-дог истеъмол қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли органлар суриштирув ишларини олиб бормоқда. Бу борада батафсил маълумотларни тез орада эълон қиламиз.

Суннатилла Абдуллаев