...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ лотореялар тарихидаги рекорд янгиланди


15:13, 24.10.2018 Олам
 4 332

Жанубий Каролинада лоторея ўйнаган шахс миллиардерга айланиш арафасида.

Америка лотореялари тарихидаги энг катта ютуқ Жанубий Каролина фуқаросига насиб қилди. У олти рақамнинг барини тўғри топди ва миллиардер бўлди.
 
Ваҳоланки, бир одамга ютуқ 302 млн доллардан тўғри келарди. Америкаликлар охирги вақтларда омадини синаш учун кўпроқ лоторея сотиб ола бошлаган.
 
Агар бошқа совриндорлар топилмаса, 1,6 млрд доллар олади. Акс ҳолда соврин ғолиблар орасида тенг бўлинади.
 
Эндиликда омадли иштирокчи олдида икки йўл турибди. У бирданига 917 млн долларни олиши ёки 1,6 млрд долларни 30 йил давомида бир хил миқдорда бўлиб олиши мумкин.


 
Жанубий Каролина лоторея ютуқлари федерал солиққа тортилмайдиган штатлар қаторига киради. Аммо маҳаллий солиқлар бор. Бундай катта суммадан бир неча миллион доллар солиқ олиниши табиий.
 
Маълумот учун, АҚШ лотореялари тарихидаги энг катта ютуқ 1 млрд 586 млн долларга тенг бўлган. Каролиналик ғолиб ягона совриндор бўлса, у лотореялар тарихидаги рекордни янгилайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:лоторея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!