...
МЕНЮ
ONLINE TV

8-синф ўқувчиси дарс пайтида устозини пичоқлади


15:03, 24.10.2018 Олам
 15 085

Ўқитувчининг аёл киши экани ҳақида хабар бериляпти.

Жорий йилнинг 22 октябрь куни АҚШнинг Жоржия штатидаги ўрта мактаб ўқувчиси ўз ўқитувчисини пичоқлади.
 
Ўқувчининг ўғил бола ҳамда ўқитувчининг аёл киши экани ҳақида хабар бериляпти. Ушбу ҳодиса адабиёт дарси чоғида рўй берган. 8-синф ўқувчиси ўқитувчисига пичоқ билан ташланган ва уни жароҳатлаган. Яраланган ўқитувчи эса маҳаллий шифохонага етказилган.


 
Таъкидланишича, ҳодиса пайтида синфдаги қолган болаларга ҳеч қандай шикаст етмаган. Ушбу воқеадан кейин мактабда хавфсизлик чоралари янада кучайтирилди.
 
Ўқувчи полиция томонидан қўлга олинган. Айни пайтда ҳодисанинг сабаблари ва бошқа тафсилотлари ўрганиляпти.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:АҚШ Жоржия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!