Ўзбекистон бозорига киришни истаётган инвесторлар мамлакат Ҳукуматидан ҳуқуқий асос, қонуний кафолат сўрамоқда. Бу ҳақда аввал ҳам бир неча бор ёзган эдик.
Кеча, 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров журналистлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда “Qalampir.uz” раҳбари Қамариддин Шайхов ҳам иштирок этиб, инвесторлар олдида турган масалалар юзасидан Жамшид Қўчқоровга юзланди.
Қ.Ш.: – Биз бир неча инвесторлар билан суҳбатлашдик. Ўзбекистонга инвестиция киритмаётганлари сабабларини ўрганишга ҳаракат қилдик. Кўпчилик инвесторларга ҳуқуқий кафолат берилмаётгани, қонунчиликда камчиликлар борлигини айтди. Масалан, Туркия инвесторларга кафолат беради. Бошқа мамлакатларда ҳам бу тажриба бор. Бизнинг қонунларимизда ўзгаришлар бўладими?
Ж.Қ.: – Давлат-хусусий шерикчилик ҳақида гапирадиган бўлсак, Туркия бу борада жаҳон чемпиони. Кўприк, аэропорт, шифохона қуриш жуда ҳам ривожланган. Ўтган йили Туркияга борганимда, Шавкат Миромонович Туркиянинг давлат-хусусий шерикчилик тажрибасини ўрганиб келиш вазифасини топширган эдилар.
“Нима учун натижамиз йўқ? Жуда тўғри айтдингиз. Аввал қонун, кейин кафолат бўлиши керак.”
Ҳозирги кунда давлат-хусусий шерикчилик асосида боғчалар қуриш йўналишидан ташқари бирорта натижамиз йўқ. Нима учун натижамиз йўқ? Жуда тўғри айтдингиз. Аввал қонун, кейин кафолат бўлиши керак.
Мен Туркиядан катта ширкатни водийга автомобиль йўли қуриш бўйича таклиф қилдим. Улар келиб геологик жиҳатдан ўрганишлар ўтказди. Кейин ҳуқуқий жиҳатдан саволлар келиб чиқди. Бизда эса билим етарли бўлмади. Орадан вақт ўтиб қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, халқаро молиявий ташкилотларга берсак, “бу бўлмайди”, деган жавобни олдик. Кейин Европа тикланиш ва тараққиёт банки бу қонун лойиҳасини олди, ўзлари халқаро юристларни ёллади ва қонунни уларга берди. Ҳозир улар қонунни экспертиза қилиш ишларини тугатди, таклифларини берди. Насиб этса шу йил охиригача ушбу қонун қабул қилинади.
Бу қонунни халқаро ташкилотларга топширимизнинг сабаби, биласиз, давлат-хусусий шерикчилик асосида инвестиция киритувчи асосан чет эллик бўлади. Табиийки, қонун аввало уларнинг талабига жавоб бериши керак.
Шу билан бирга Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан давлат-хусусий шерикчилик концепциясини ишлаб чиқиш учун 500 000 АҚШ доллари грант ажратилди.
Яқинда ушбу банк билан учта тажриба лойиҳасини амалга оширмоқчимиз.
Биринчиси, Тошкент-Самарқанд автомобиль йўли. Бу бирданига бўладиган лойиҳа эмас. 7-8 йил давом этиши режалаштириляпти.
Иккинчиси, ҳудудий аэропортлар қуриш. Менимча, бу жуда тез силжийди. Насиб бўлса, келгуси йил ёз ойларига тендер эълон қиламиз.
Учинчиси, шифохона қуриш. Бу борада улар бизга Туркиянинг тажрибаси ҳақида маълумот бермоқчи.
Қ.Ш.: Электростанциялар бўйича-чи? Президент Шавкат Мирзиёев айтганидек, Туркияда электр ишлаб чиқаришнинг 60 фоизи, Кореяда 20 фоизи хусусий корхоналар томонидан амалга оширилади.
Ж.Қ.: – Осиё тараққиёт банки билан ҳам учта тажриба лойиҳасини амалга оширишни режалаштиряпмиз. Бунда электростанция қурилиши режалаштириляпти. Унга кўра, давлат билан расмий келишув бўлади. Шартномада қанча вақт давомида, қайси нархдан электр энергияси харид қилишимиз ёзилади. Ташқаридан оддий кўриниши мумкин, аммо бу ўзига яраша мураккаб иш ва кўп вақт талаб этади. Кўриб турибсизки, валюта бозорида нарх ўзгариб боряпти. Масалан, бизда 1 АҚШ доллари 5 минг сўм бўлиб қолса ёки аксинча ҳолат кузатилса, унда нима бўлади... Шунинг учун бу масалалар ечилиши учун бироз вақт талаб этади. Аммо ҳаракатлар бор, қонун қабул қилинса, инвестиция муҳити янада ривожланади.