Ўзгартиришлар тиббий кўрик ва эмлаш шаклига тааллуқли бўлади.
Жорий йил 1 ноябрдан Green card олиш учун асосий талаблардан бирига ўзгартириш киритилади. Бу ҳақда АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати (USCIS) маълум қилди.
Ўзгартиришлар тиббий кўрик ва эмлаш шаклига тааллуқли бўлади.
USCIS’нинг янги қоидаларига кўра, I-693 тиббий шакли ваколатли шифокор (АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати томонидан иммигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва тиббий ҳужжатлар тайёрлаш учун аккредитациядан ўтказган шифокор) томонидан Green card олишга ва иммиграцион нафақа олишга ариза топширишгача 60 кундан кеч бўлмаган муддатда имзоланиши шарт. Тиббий шакл шифокор имзолаган муддатдан бошлаб 2 йил амал қилади.
USCIS’да таъкидлашларича, муддатлар тиғиз шароитда Green card’га даъвогарлар тиббий кўрик ва эмлашдан ўтиш учун кетадиган вақтни тўғри тақсимлаб олишлари керак бўлади.

Суннатилла Абдуллаев