Октябрь ойида ҳам Green cardга нисбатан ўзининг салбий фикрини билдирган Дональд Трамп, яна ўз норозилигини билдирди.
Кимдир буни қўллаб-қувватласа, кимдир бунга қаршилик билдирмоқда. АҚШнинг президенти Дональд Трамп ҳам бу жараёнга нисбатан ўз норозилигини билдириб келади. Октябрь ойида ҳам Green cardга нисбатан ўзининг салбий фикрини билдирган Дональд Трамп, яна ўз норозилигини билдирди.
Дональд Трамп ФТБнинг Виржиниядаги Академиясида чиқиш вақтида, Green card орқали АҚШга бошқа давлатларнинг энг ёмон вакиллари бориб жойлашаётганини таъкидлади.
Шунингдек, АҚШ га иммиграция тизимига эҳтиёж сезаётганини, лекин бунда биринчи навбатда америкалик солиқ тўловчиларнинг эҳтиёжи ва хавфсизлиги таъминоти инобатга олиниш кераклигини, қайд этган.