...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тасанно: Истанбулдан Тошкентга келаётган самолёт Навоийга қўндирилдию йўловчилар бортдан чиқарилмади, овқат ҳам берилмади


10:50, 16.12.2017 Жамият
 11 617

“Uzairways.com” интернет нашрининг хабарига кўра, Истанбул (HY 274) рейси Навоий шаҳридаги аэропортга йўналтирилган.

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида кечадан буён кузатилаётган қалин туман сабабли, Тошкент халқаро аэропортига қўниши керак бўлган рейслар белгиланган вақтдан кечиктирилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Кўриш масофаси 50 метрдан кам бўлгани учун қатор хорижий авиакомпанияларнинг парвозларида ўзгаришлар кузатилган. Халқаро рейс билан учиб келган самолётлар, яқин қўшни давлатлар ҳамда Республикамизнинг айрим вилоятлари аэропортларига жўнатилган.
 
“Uzairways.com” интернет сайти хабарига кўра, кеча парвоз қилган ва бугун Тошкент халқаро аэропортига келиб қўниши керак бўлган Истанбул (HY 274) рейси Навоий шаҳридаги аэропортга йўналтирилган.

Бу маълумотни мутассаддилар расман тасдиқлашгани рост, аммо воқеанинг кейинги ривожи ҳақида улар ҳозирча сукут сақлашдан уёғига ўтишгани йўқ.

Туркиянинг Истанбулдаги  Отатурк номидаги халқаро аэропортдан кеча, 15 декабрь куни 23:45да ҳавога парвоз қилган самолёт режага мувофиқ, бугун, 16 декабрь куни соат 06:20да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўниши керак эди.

Қуюқ туман сабабли самолётнинг Навоий аэропортига йўналтирилгани тушунарли ҳол албатта, лекин самолётда узоқ вақт давомида қолиб кетаётган йўловчиларнинг аҳволидан хабар оладиган киши борми?

Самолётдагилар 11 соатдан ортиқ вақт ўтдики ташқарига чиқарилмаган. Қўшимча овқат ҳам берилмаган. Доимги тартибга кўра, уларнинг тамадди қилганига камида етти соат бўлган. Бортдаги йўловчиларнинг бири билан боғланишга ҳаракат қилдик, йўловчилардан бирига кўра, у Ўзбекистон ҳаво йўллари МАК хизматидан кўп йиллардан буён фойдаланиб келади, унга ўхшаш ҳолатга биринчи бор дуч келяпти. Аммо, самолёт айтилган вақтдан кеч қолиши, аэропротдаги хизмат сифатининг пастлиги, бортдаги талатўплар доимий бўлиб турадиган ҳолатлар сирасига киради. Биз билан алоқага чиққан йўловчи бортда ҳаво йўқлигини, одамларга ҳеч қандай тушунтириш берилмагани ва қўшича овқат берилмаганини айтди. 

“Qalampir.uz” таҳририяти,  бу борада МАК мутасаддиларидан вазиятга ойдинлик киритишларини ва расман маълумот беришларини сўрайди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Қуюқ туман Тошкент халқаро аэропорти МАК Матбуот котиби 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Farhod
14:22 16.12.2017

МАК ходимининг хеч качон хеч нарсадан хабари бумийди. У факат маош олишни билади



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар