Қора ниқобдаги бир қанча босқинчилар бутун бошли жамоа аъзоларини бир баҳяда ўлдириб кетишди.
Хабарда айтилишича, босқинчилар ҳаваскор жамоанинг машғулотларига бирданига бостириб бориб, дуч келган инсонга совуқ қурол орқали ҳужум уюштиришган.
Улардан 6 нафари воқеа жойининг ўзида ҳалок бўлган. Бундан ташқари яна 10 нафари жиддий тарзда жароҳат олиб шифохонага олиб кетилган.
Маҳаллий гувоҳларнинг айтишича, ўлдирилган футболчининг биттаси наркотик олди сотдиси билан аввалдан шуғулланиб келган.
Шу сабабга кўра, ҳужум айнан ўша футболчи томон уюштирилган бўлиши мумкин. Аниқроғи икки гуруҳнинг ўзаро рақобати натижаси шундай нохуш воқеа билан якунланган.
Шунингдек, воқеа гувоҳлари полицияга босқинчилар юзларини қора ниқоблар тақиб олишган. Ҳар бирининг қўлида бомба ва қуроллар бўлган.
Бразилия маҳаллий телеканаллари эса кейинчалик қонга беланиб ётган мурдалар ҳамда улар атрофидаги йиғлаётган яқинларининг аҳволини суратга туширишган.