...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Green Card ҳақида маълумот берди


11:23, 18.04.2018 Жамият
 8 903

Элчихона лотерея дастури бўйича муҳим жиҳатларни келитириб ўтган.

Бугун, 18 апрель куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Green Card дастури бўйича такрорий аризалар тўғрисида маълумот берди.
 
Жумладан, маълумотда қуйидагилар таъкидланган:
 
“Маълум қиламизки, “Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси” (Green Card) дастури қоидалари барча такрорий аризаларнинг дисквалификация қилинишини талаб этади.
 
Агар сиз дастур ғолиби сифатида сараланган бўлсангиз ва номингиздан шу йилги Green Card дастури учун бирдан ортиқ ариза топширилгани аниқланса, сиз дастурдан дисквалификация қилинасиз.
 
Келажакда яна дастурда қатнашиш ҳуқуқингиз сақланиб қолади, бироқ номингиздан фақатгина битта ариза топширилишига ишонч ҳосил қилишингиз лозим. 
 
Ҳар доимгидек, эр-хотинларнинг ҳар бири ўз номидан алоҳида ариза топшириши мумкин ва аризанинг тегишли пунктида турмуш ўртоқларининг маълумотларини киритишлари шарт”.
 
Эслатиб ўтамиз, Green Card дастури бўйича аризалар қабул қилиниш муддати ўзгаргани, лотереянинг 2019 йил учун натижалари жорий йилнинг 15 май кунидан кейин эълон қилинишини хабар берган эдик. 
Икром Раҳмон

Теглар:Green Card лотерея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар