
Йўловчи кутиб зериккан Умид чипталардан биридаги ҳимоя қатламини ўчирди ва у ердаги сўзни кўриб кўзлари чақнаб кетди: “АВТО”!
Тожикистон Техника университети битирувчиси Умид Самадов бир неча йилдан бери таксичилик қилиб келаётганди. У доимо 2-3 дона лотерея чипталари сотиб олар, баъзан кичик ютуқларга эга бўлар, баъзан қуруқ қўл билан қоларди.

Март кунларининг бирида уйга қайтаётган Умид яна бир бор омадини синаб кўрмоқчи бўлди ва бир неча дона лотерея чиптасини сотиб олди.
Уйга келиб чипталарни буткул хаёлидан чиқарган такси ҳайдовчиси эртаси куни эрталабгина улар ҳақида эслади.
Йўловчи кутиб зериккан Умид чипталардан биридаги ҳимоя қатламини ўчирди ва у ердаги сўзни кўриб кўзлари чақнаб кетди: “АВТО”!
Қизиқ, Умид эндиликда янги машинада такси қилармикан ёки уни уйда қолдириб корхона автомобилида киракашлик қилармикан?! Буни вақт кўрсатади.