У бир кунда учта мўжиза рўй беришини кутмаган эди.
Жорий йилнинг 28 апрель куни Канада фуқароси Пин Куэн Шум туғилган кунида лотерея сотиб олади. Қарангки, у ўша куни нафақага чиққан эди.
Шум уйга келгач, сотиб олган лотереясини текшириб кўради ва 2 миллион Канада доллари миқдорида мукофот ютиб олгани маълум бўлади. Бу ҳақда “Sky news” хабар қилди.
Кечки овқатга жамланган Шумнинг оила аъзолари ва яқинлари уни табриклашади ва ўйин кулгини бошлаб юборишади.
Унинг ўзи бу ҳақда қуйидагиларни таъкидлайди:
“Мен ҳеч қачон бир кунда учта бунақанги мўжиза рўй беради, деб ўйламасдим. Мен анча йил сидқидилдан ишладим. Мен бу бойликни оиламга атайман”.
Таъкидлаш керакки, Шум асли келиб чиқиши Хитойдан бўлиб, ўша куни хитойлик меҳмонлар миллий таомлари билан унинг уйига тўпланишган ва уни табриклашган.

Темур Назаров