Ҳарбий хизматчилар уруш қатнашчиси Хожибобо Ашурматовни байрам билан табриклаб, совғалар улашди.
Маълум бўлишича, Турот ва Тошбувадан ёлғиз фарзанд Хожибобо Ашурматов далада омоч ҳайдаётган паллада урушга чақирилган.
У 16 ёш эканида қарийб саккиз йил умрини қонли жанггоҳларда ўтказиб, Берлин остоналаригача кириб борган. Хожибобо билан фронтда бўлган бахмаллик уруш қатнашчилари Эшмурод Турдиев, Бозорбой Қўшанов ҳамда Ғиёс Беканов бугун мана шундай фарахбахш кунларда кексалик гаштини сурмоқда.
Хожибобо ва Зуҳра ая 19 фарзандни тарбиялаб, камолга етказди. Энг кичик қизи Муҳайё Туротова 22 ёшда, буни қарангки, отахон 70 ёшга кирганда, қизалоқ дунёга келди.
Хожибобо суҳбат давомида ўзи яратган боғ, урушдан кейинги чўпонлиги, имомлик фаолияти ва масжид қурилишидаги ҳиссаси ҳамда 1999 йилда ҳаж сафарига борганлигини сўзлаб берди.
Ҳарбий хизматчилар уруш қатнашчиси Хожибобо Ашурматовни байрам билан табриклаб, совғалар улашди.
Таъкидлаш керакки, 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ҳудудлардаги уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олиниб, етарли эътибор қаратилмоқда.