...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бунақаси ҳали бўлмаган! Россия Ғалаба парадида энг замонавий қуролларини кўз-кўз қилди


19:31, 09.05.2018 Олам
 16 208

Москвада ғалабанинг 73 йиллигига бағишлаб катта парад ўтказилди.

Россия пойтахти Москвадаги Қизил майдонда бўлиб ўтган анъанавий Ғалаба парадида нафақат хотира ва аскарлар шарафи ёд этилади. Балки Россия ўзининг энг замонавий қуролларини кўз-кўз қилади.
 
Жорий йил ўтказилган парадда ҳам Россия мудофаа соҳасида яратилган энг замонавий, аналоглари ҳеч бир давлатда бўлмаган қуролларини намойиш қилди.


Уларнинг орасида энг қизиқ ва энг махфий янги қурол – “Кинжал” ракета комплекси. Комплекс ҳақида жорий йил март ойида бўлиб ўтган Россия Федерал мажлисида расман эълон қилинган эди. “Кинжал” билан Миг-31 қирувчи самолётлари қуроллантирилади. У соатига 3400 километр тезликда учиб, 20 километрга қадар бўлган баландликка кўтарилиши мумкин. Бундай тезликдаги нишонни энг замонавий ҳаво ҳужумига қарши қурилма ҳам қайтара олмайди.


Энг даҳшатли Уран-9 жанговор роботлари Қизил майдондаги парадда ҳам алоҳида ўринни эгаллади. Бу оғир, яхши қуролланган, масофадан бошқарилувчи машина ҳисобланади. Дроннинг ўт очиш қуввати кўплаб БМП ва БТРларни ортда қолдиради. “Темир солдат” арсеналида енгил техника ва пиёда аскарларни йўқ қилишга мўлжалланган 30 миллиметрли пушкалар жойлаштирилган.


Яна бир янги қурилма Уран-6 эса, ўзидан бироз катта акасидан кескин фарқ қилади. Аммо 6 тонналик сапёр роботнинг фойдаси Уран-9 дан кам эмас. У ўз трали билан ер остидаги мина ва снарядларни портлатади. Шу билан бирга, роботга зарар етказиш жудаям қийин.


“Корсар” дрони бу йилги параднинг яна бир янгилиги бўлди. Жанговор номланишига қарамай робот анчагина “ювош”. Разведка, артиллерия ўқларини тўғри йўналтириш ва катта бўлмаган юкларни ташиш унинг жанг майдонидаги асосий вазифаси ҳисобланади.
 

Параднинг янги иштирокчиларидан бири “Терминатор” – танкни қўллаб-қувватловчи ҳарбий машина. Рус ва совет муҳандислари ҳарбийларга кўпгина танкни қўллаб-қувватловчи ҳарбий машина лойиҳаларини таклиф қилган. “Гадюка” ва “объект 781” синовга ҳам чиқарилган. Аммо улар синовдан нарига ўтолмаган. Шундай экан, “Терминатор” муҳандисларнинг энг катта ютуғларидан бири бўлди.
 

Ва ниҳоят, 2018 йил Ғалаба парадининг энг асосий “хит”и бир неча нишонни мўлжалга олувчи, қирувчи Су-57 самолётидир. Қирувчининг бешинчи авлод самолётига айлантирувчи сўнгги қисми – мотори ўтган йил якунида ўрнатилди.
 
Маълумотларга кўра, Су-57 станцияси душман самолётини 400 километрдан пайқай олади. Шунингдек, бир вақтда 60 тагача нишонни кузатиб, 16 та нишонга қурол етказади. Бешинчи авлод самолётининг яна бир эътиборли жиҳати локация қурилмаларида сезилиш даражасининг пастлигидир.


Ғалаба парадини рамзий аҳамиятга эга Т-34-85 танки очиб берди. У Иккинчи жаҳон урушининг энг яхши танкларидан бири бўлиб, ўз вақтида танк зирҳли машиналар яратиш соҳасида инқилобга сабаб бўлган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Кинжал Уран-9 Иккинчи жаҳон уруши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!