...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин Мирзиёев ва ўзбек халқига табрик йўллади


11:03, 09.05.2018 Жамият
 4 631

Владимир Путин кеча янги муддатга Президентлик лавозимида иш бошлади.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Тожикистон, Абхазия, Жанубий Осетия раҳбарларига, шунингдек, Грузия ва Украина халқини “Улуғ ватан уруши”да эришилган ғалабанинг 73 йиллиги билан табриклади.
 
Россия президенти табригида Ғалаба куни қутлуғ сана экани, шунингдек, Ватан ҳимояси учун фашизмга қарши курашган халқларнинг бирлиги ва мисли кўрилмаган қаҳрамонлиги рамзи экани таъкидланган.
 
Владимир Путин барча уруш ва фронт орти меҳнат фахрийларига чексиз ҳурмат ва миннатдорлик билдириб, уларга саломатлик, узоқ умр, тинчлик ва хотиржамлик тилаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Иккинчи жаҳон уруши 9 май 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар