Бугун ушбу тарихий сана муносабати билан жойларда байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 16 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ кўплаб маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан мукофотлар топширилди. Уларнинг ўзлари жанг қилган мамлакатларга бориб-келиши, санаторийларда бепул дам олиши учун шароит яратилди. Иккинчи жаҳон уруши ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийларга, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.
Бугун ушбу тарихий сана муносабати билан жойларда байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.