...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ботаника боғида катта тантана! Президент боғга ташриф буюрди


10:32, 09.05.2018 Жамият
 3 540

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам мазкур тадбирга ташриф буюриб, нутқ сўзлади.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни бу йил Ўзбекистонда кўтаринки руҳ билан нишонланмоқда. Бугун Тошкентдаги Ботаника боғи байрамона кўриниш касб этган. Уруш ва меҳнат фахрийлари, давлат ва жамоат арбоблари дастурхон атрофига жам бўлиб, ушбу кун муносабати билан ташкиллаштирилган байрам тантаналарида иштирок этмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам мазкур тадбирга ташриф буюриб, нутқ сўзлади.
 
Давлат раҳбари ўз нутқида Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Ватан озодлиги учун жон берганлар хотираси абадий эканига алоҳида тўхталди.
 
Ушбу тадбирларда Шавкат Мирзиёевга Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлаганига эндигина 13 кун бўлган Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамроҳлик қилмоқда. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши 9 май Ботаника боғи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар