...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Усмоновнинг Ўзбекистонга кириб келиши Нанайдан бошланди


18:51, 09.05.2018 Жамият
 24 523

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев асли наманганлик тадбиркор USM Holding асосчиси Алишер Усмоновга таклиф йўллайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифи давомида Норин туман ҳокимлигида ўтказган видеоселектор йиғилишида Косонсой, Поп, Нанай, Заркент, Поромон ва вилоятдаги шу каби табиати билан машҳур ҳудудларда туризмни ривожлантириш учун амалий ишлар қилиниши ҳақида таклифни қабул қилган эди.
 
Президент мажлисдаги сўзида Нанайдаги постни олиб ташлаш масаласи кўриб чиқилиши, ҳудуднинг туризм салоҳиятини ривожлантириш борасида эса USM Holdings асосчиси Алишер Усмоновга таклиф берилишини билдирган.
 
“Ҳа, жуда ўринли таклиф. Албатта, буни қўллаб-қувватлаймиз. Таклифни Алишер Усмоновга ҳам етказамиз. У кишининг Ўзбекистон айниқса, Наманган деганда кўзи ёнади”, деган Президент Шавкат Мирзиёев.
 
Видеоселекторнинг эртасигаёқ ҳудудда ишлар қизғин тус олишни бошлади. Нанай йўлида жойлашган пост олиб ташланди. Дам олиш масканлари ва оромгоҳларнинг ҳолати мутасаддилар томонидан кўздан кечирилиб, бажариладиган ишлар кўлами белгиланди. Бу ҳақда Янгиқўрғон туман ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
“Нанайликлар давлат раҳбарининг ташаббусидан жуда мамнун десам ҳеч нарса айтмаган бўламан”, дейди Соҳибкор МФЙ раиси Ҳусниддин Абдуллаев.
 
Маълумот учун, Нанай таркибига бугунги кунда 7 қишлоқ, 12 та маҳалла киради. Салкам 30 минг аҳолиси бор. Пост олиб ташланганидан сўнг ҳувиллаб қолган бозори ҳам жонланди. Ушбу хайрли ишлар ёзги мавсум олдидан амалга оширилаётгани айни муддао бўлди, чунки Нанайга дам олгани нафақат водий ёки Республиканинг бошқа ҳудудлари, ҳатто қўшни давлатларидан ҳам меҳмонлар келиб туради.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Нанай пост 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар