...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент ва пойтахтга эга бўлмаган давлат ҳақида эшитганмисиз?


17:28, 17.03.2018 Бу қизиқ
 6 065

Швейцария ҳақида биз билмаган ҳақиқатлар борки, улар бошқа мамлакатларда деярли кузатилмайди.

Дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари қаторига кирувчи Швейцария қонунлари жиҳатидан ҳам бошқа мамлакатлардан фарқ қилади.
 
Қуйида ушбу давлат ҳақида биз билмаган фактларни “adme.ru” нашри тўплаб маълум қилган:
 
  1. Президент ва пойтахтга эга бўлмаган мамлакат
 

 
Швейцарияда аслида пойтахт ва президент йўқ. Ушбу мамлакатда тўртта тил давлат тили сифатида қабул қилинган. Шуниси эътиборлики, тарихда бу мамлакатда миллатлараро низо келиб чиқмаган. Шунингдек, фуқаролар референдум ўтказиб мамлакат парламенти қабул қилган қарорларни бекор қилиши мумкин.
 
  1. Қуролларга очиқ тарзда рухсат бор
 

 
Кўпчилик Швейцарияни тинчликсевар мамлакат, деб ўйлайди. Чунки бу давлат ҳар қандай ҳарбий можаролардан нари сиёсат юритади. Лекин Швейцарияда эркаклар учун 18 ёшдан ҳарбий хизмат мажбурий ҳисобланади ва шу боис ҳам мамлакат аҳолисининг кўпчилиги ҳарбийдир. Бу эса уларнинг уйларида қуролларни эркин сақлаш имконини беради.
 
8 миллион аҳолига эга мамлакат 4 миллион қуролга эга.  Аммо мамлакат жиноятчилик энг паст давлатлардан бири саналади. Агкогол ичимликлари ҳам кечки 22:00 гача сотилади.
 
  1. Ушбу мамлакатда пора деярли қонуний саналади
 

 
2017 йилда Швейцария коррупцияга қарши тўсиқлар қўйилган мамлакатлар рўйхатида 3 ўринда қайд этилган. Қизиғи шундаки, бу мамлакатда муайян тўловлар учун қўшимча ҳақ бериб зарур бўлган ишни кутмасдан битириб кетиш қонунийлаштирилган.
 
  1. Жарималар даромадга қараб солинади
 

 
Швейцарияда автомобиль тезлиги учун энг йирик жарималар жорий этилган. Аммо бу мамлакатда қоидани бузган шахсга нисбатан унинг даромади ҳисобланиб кейин жарима белгиланади. Яъни жарималарнинг аниқ суммаси маълум қилиниайди.
 
  1. Шоколад энг экспортбоп махсулот ҳисобланади
 

 
Бернда ҳар йили 7 миллиондан ортиқ плиткали “Toblerone” шоколадлари ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари мамлакат бошқа турдаги шоколодларни ҳам экспорт қилади.
 
  1. Швейцарияда пичоқлар Римдан келтирилади
 

 
Мамлакат аҳолиси асосан турли хил кўринишга эга йиғма пичоқчалардан фойдаланади. Оддий пичоқлар бу ерга Римдан келтирилади. Уларнинг кўпчилиги Японияда ишлаб чиқарилган бўлади.
 
  1. Швейцарида Санта-Клаус ўзининг ғалати дўсти билан келади
 

 
Швейцарияда Санта-Клаусни Самиклаус, деб аташади. У ҳар йили 6 декабр куни ўзининг қора кийимдаги ғалати дўсти билан келиб болаларга совға-салом улашади. Унинг дўсти болалар орасида “Нопок” лақаби билан аталади ва у келиб болалардан бу йил яхши тарбияли бўлиш ваъдасини олади. Шўх болаларга танбеҳ бериб, қўрқитади.
 
  1. Швейцария “очиқ ҳаводаги меҳмонхоналар”и билан машҳур
 

 
Алп тоғларига яқин ҳудудда шундай меҳмонхоналар бор. Улар “нол юлдузли” меҳмонхоналар ҳисобланади. Очиқ осмон, деворлар ва шифтларсиз тоза ҳаводаги меҳмонхонанинг бир кечалик нарҳи 300 доллар туради. Бу ер жуда баланд бўлиб, ҳамма шароитлар муҳайё қилинган.
 
  1. Женевада каштан гулининг очилиши баҳор келганини билдиради
 

 
Ҳукумат каштан гули гуллашига қараб баҳор келганини белгилайди. Одатда, каштан бу ерда март ойида гуллайди. Аммо кулгили вазиятлар ҳам бўлиб туради. Хусусан, 2006 йилда каштан икки марта гуллаган, 2002 йилда эса декбрда гуллаган.
 
  1. Денгиз чўчқаларига доимо ғамхўрлик кўрсатилади
 

 
Мамлакат аҳолиси доимо денгиз чўчқаларини жуфт ҳолда сотиб олади. Ёлғиз ҳолда сотиш ва сотиб олиш қонунан таъқиқланган. Улардан бири ўлиб қолган тақдирда иккинчисини дарҳол сотиб олиш зарур. Агар уларнинг эгаси шундай қилмаса жавобгарликка тортилади. Денгиз чўчқаларига ғамхўрлик қонунан белгилаб қўйилган.
Икром Раҳмон

Теглар:вейцария Ш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!