Ушбу ташкилотларнинг тугатилиши Президент фармони билан белгилаб берилди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинганини хабар берган эдик.
Мазкур фармонга мувофиқ, жорий йилнинг 1 августидан қуйидаги ташкилотлар тугатилади:
Мазкур фармонга мувофиқ, жорий йилнинг 1 августидан қуйидаги ташкилотлар тугатилади:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси;
- Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси;
- Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси;
- “Ўзсувназорат” республика сув инспекцияси;
- “Ўздавуруғназоратмарказ” қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази.
Таъкидлаш керакки, фармонда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тугатилаётган идора ва муассасалар ходимлари бандлигини таъминлашга кўмаклашиши белгиланган.
Икром Раҳмон