Қарор билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қарор билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланиб, низомда вазирликнинг вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва хисобот бериш тартиби белгиланди.
Шунингдек, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси ҳуқуқий асоси белгилаб берилди.
Унга кўра Жамғарма маблағлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмалари моддий-техника базасини ривожлантириш, соҳага инновацион технологияларни жорий қилиш, ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза килиш каби мақсадларга сарфланади.
Қарор билан шунингдек “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидоийси” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Кўкрак нишони билан фаолиятида юқори натижаларга эришган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида ишлаётган ходимлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги махсулотларини қайта ишлаш корхоналари, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари ҳамда жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ходимлари мукофотланади.