...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ-2018. Хорватия лотореяда чорак финал йўлланмасини ютди


09:46, 02.07.2018 Спорт
 1 779

Хорватия – Дания терма жамоалари ўртасидаги ўйин ғолиби ҳам пенальтилар сериясида аниқ бўлди.

Жаҳон чемпионатининг нимчорак финалидан ўрин олган Хорватия – Дания терма жамоалари ўртасидаги ўйин ғолиби ҳам пенальтилар сериясида аниқ бўлди.
 
Дания терма жамоаси ўйинни илк дақиқасидаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлди, Йоргенсенинг яқин масофадан берган зарбасини Субашич қайтаришда хатога йўл қўйди ва тўп дарвозадан жой олди.
 
Бироқ хорватлар бу голга тезда жавоб қайтаришга муваффақ бўлдилар, рақиб жарима майдони ичидаги тартибсизликдан унумли фойдаланган Марио Манжукич мувозанатни тиклашга эришди.
 
Учрашув юқори темпда бошланди ва биринчи бўлим худди шу кўринишда давом этди. Иккинчи бўлим эса биринчисига нисбатан сокинроқ руҳда ўтди ва жамоалар эҳтиёткор ўйин кўрсатдилар. Ўйиннинг асосий вақти дуранг натижа билан тугади ва қўшимча таймлар белгиланди.
 
Тўртинчи бўлимда хорватияликлар ҳисобни очишлари мумкин эди, бироқ Лука Модрич пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Шу тариқа, барчаси пенальтилар сериясида ҳал бўладиган бўлди.
 
Футбол лотореясида омад Хорватия термаси томонида бўлди. Шу тариқа, хорватлар пенальтилар сериясида ғалабани қўлга киритган ҳолда чорак финалга йўл олдилар ва энди 7 июль куни Россия билан куч синашадилар.
 
ЖЧ-2018. 1/8 финал.
Хорватия – Дания 1:1.
Голлар: Йоргенсен (1) – Манжукич (4).
 
Хорватия: Субашич, Ловрен, Стринич (Пиварич, 81), Врсалько, Вида, Модрич, Ракитич, Перишич (Крамарич, 97), Брозович (Ковачич, 71), Ребич, Манджукич (Бадель, 108).
 
Дания: Шмейхель, Кьер, Кристенсен (Шене, 46), Кнудсен, Йоргенсен, Дилэйни (Крон-Дели, 98), Эриксен, Дальсгор, Поульсен, Корнелиус (Йоргенсен, 66), Брэйтуэйт (Систо, 105).
 
Огоҳлантириш: Йоргенсен (115).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Дания Хорватия ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!