Ёшлар орасида “Street law” (Кўча ҳуқуқи) лойиҳаси жорий қилинади.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Фармонга кўра, Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси тасдиқланди. Концепция доирасида болалар учун махсус ҳуқуқий портал яратилади.
Портал қуйидагиларни ўз ичига олади:
Фармонга кўра, Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси тасдиқланди. Концепция доирасида болалар учун махсус ҳуқуқий портал яратилади.
Портал қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Конституцияни ўргатишга доир илк тушунчалар;
- кундалик ҳаётда қўллашга мўлжалланган бошланғич ҳуқуқий билимлар;
- ҳуқуқий ўйинлар, машғулотлар ва дастурлар бўйича услубий қўлланмалар.
Оилада ҳуқуқий саводхонликни оширадиган, ҳар бир элементар ҳуқуқий билимларни ўргатишга қаратилган ва кундалик ҳаётдаги муҳим масалалар юзасидан ҳуқуқий қўлланма бепул тарқатилади.
Маҳаллаларда “Ҳуқуқий ахборот куни” ташкил этилади.
“Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш” ва “Инсон ҳуқуқларини ўрганиш” махсус ўқув курсларини барча таълим турлари бўйича ўргатиш жорий этилади.
Ёшлар орасида “Street law” (Кўча ҳуқуқи) лойиҳасини жорий қилиш учун ҳуқуқшунос талабалар, юридик коллежлар ўқувчилари, нодавлат ташкилотлар вакилларидан иборат кўнгиллилар гуруҳи шакллантирилади.
Ёшдан келиб чиқиб ҳуқуқий саводхонликнинг минимал талаблари тасдиқланади.
Аҳолини қизиқтирган ҳуқуқий мавзулар юзасидан “Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот” лойиҳаси амалга оширилади.
Суннатилла Абдуллаев