“Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилган.
Қарорда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилган.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.