...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан янги кўкрак нишони таъсис этилди


16:21, 13.12.2018 Жамият
 2 351

Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
 
Кўкрак нишони билан мамлакат аҳолисининг уй-жой шароитларини яхшилаш, муҳандислик коммуникацияларини ўз вақтида сифатли қуриш ва таъмирлаш, уларнинг атрофидаги ҳудудларни ободонлаштириш, уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ишларида юқори натижаларни қўлга киритган, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.
 
Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори Кўкрак нишони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар