...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яна бир қонун Президентга киритиш учун тайёр бўлди


16:38, 13.12.2018 Жамият
 10 794

Сенат жиноят процесси иштирокчиларини ҳимоя қилиш бўйича қонунни маъқуллади.

Олий Мажлис Сенатида сенаторлар “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Қонунда ҳимоя қилинувчи шахслар рўйхати назарда тутилмоқда, уларнинг ҳимоясини таъминловчи давлат органлари доиралари белгиланмоқда.
 
Ҳужжатга мувофиқ, ички ишлар органлари, давлат хавфсизлик хизмати органлари, прокуратура органлари, судлар ҳимояни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органлар ҳисобланади. Шу билан бирга, ички ишлар органлари, давлат хавфсизлик хизмати органлари, ҳарбий қисмлар ва Қуролли Кучлар ҳарбий тузилмаларининг юқори турувчи қўмондонлиги хавфсизлик чораларини таъминлаши, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилувчи органлар ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган бошқа органлар эса ижтимоий ҳимоя чораларини таъминлаши белгилаб қўйилмоқда.
 
Таъкидланишича, қонунда ҳимоя қилинувчи шахс тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш, шахсни, уй-жойни ва бошқа мол-мулкни қўриқлаш, махсус индивидуал ҳимоя воситаларини ва техник воситаларни бериш, вақтинчалик хавфсиз жойга жойлаштириш, бошқа яшаш жойига кўчириш, иш ёки ўқиш жойини ўзгартириш, ҳужжатларни алмаштириш, ҳимоя қилинувчи шахс ҳақидаги маълумотлардан фойдаланишни чеклаш каби хавфсизлик чоралари назарда тутилмоқда.
 
Бундан ташқари, ҳимоя қилинувчи шахсларнинг шахсий ва мулкий хавфсизликни таъминлаш, ижтимоий ҳимоя чораларини қўллаш, қўшимча хавфсизлик чораларини қўллаш ҳақидаги ариза билан мурожаат этиш, ҳимоя қилишни таъминловчи органларнинг қарорлари ва ҳаракатлари устидан юқори турувчи органга шикоят қилиш бўйича ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланмоқда.
 
Шу билан бирга, қонунга кўра ҳимоя қилинувчи шахслар хавфсизлик чораларини таъминловчи органнинг қонуний талабларини бажариши, ўзига нисбатан қилинган ҳар бир таҳдид ёхуд ғайриқонуний ҳаракатлар тўғрисида уларни дарҳол хабардор қилиши, хавфсизликни таъминлаш учун ўзига берилган мол-мулкни асраб-авайлаши, ўзига нисбатан қўлланилган хавфсизлик чоралари ҳақидаги маълумотларни ошкор этмаслиги шарт.
 
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
 
Эслатиб ўтамиз, Бугун Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Мажлисда 28 масала кўриб чиқилиши белгиланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қонун Сенат Ялпи мажлис 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар