...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда янги кўкрак нишони таъсис этилди


12:00, 15.11.2018 Жамият
 3 508

Қарор билан “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан янги кўкрак нишони таъсис этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Қарор билан “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди.
 
Низомга кўра, ушбу кўкрак нишони билан ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ишларига муносиб ҳисса қўшган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари ҳамда фуқаролар тақдирланадилар.
 
Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш  Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши томонидан амалга оширилади.
 
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Маслаҳат кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.
 
Қарорга мувофиқ, ушбу кўкрак нишони 8 декабрь – Конституция куни байрами арафасида топширилади.
 
Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.

Теглар:Кўкрак нишони Президент қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар