Испания – Россия учрашувида мундиал мезбонларига омад кулиб боқди.
14-дақиқада испанлар стандарни ижро этишди ва Сергей Игнашевичнинг оёғига теккан тўп дарвоза тўридан ўрин олди. Автогол ва ҳисоб 1:0.
Аммо мазкур гол мезбонларни тўхтата олгани йўқ ва улар иродали ўйин кўрсатиб, жавоб голини киритди. Аниқроғи, 41-дақиқада испанияликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди ва уни Артём Дзюба аниқ ижро этди.
Мазкур ҳисоб баҳс якунигача ўзгармади ва ҳаттоки қўшимча бўлимларда ҳам қатор вазиятлар бўлишига қарамай, испанлар ҳам руслар ҳам гол киритишни уддалай олмадилар.
Шу тариқа ўйин масаласини пенальтилар серияси ҳал қиладиган бўлди. Футбол лотереясида Испанияликлар сафидан Коке ва Аспас хатоликка йўл қўйди натижада 3:4 ҳисобида ғалаба қозонган мезбонлар турнирдаги иштирокини давом эттирадиган бўлди. Россия энди чорак финалда Хорватия билан баҳс олиб боради.
ЖЧ-2018. 1/8 финал.
Испания – Россия 1:1.
Голлар: Сергей Игнашевич (12-авт.) – Артём Дзюба (41-пен.).
Испания: Де Хеа, Начо (Карвахаль, 70), Пике, Рамос, Альба, Коке, Бускетс, Сильва (Иньеста, 67), Иско, Асенсио (Родриго, 104), Коста (Аспас, 80).
Россия: Акинфеев, Фернандес, Игнашевич, Кутепов, Кудряшов, Жирков (Гранат, 46), Зобнин, Кузяев (Ерохин, 97), Головин, Самедов (Черишев, 61), Дзюба (Смолов, 65).
Огоҳлантиришлар: Жерар Пике (40), Илья Кутепов (54), Роман Зобнин (71).