...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жорж Бушнинг хотини вафот этди


10:59, 18.04.2018 Олам
 4 140

У президентлар оиласига мансуб эди.

Кеча, 17 апрель куни АҚШнинг собиқ Президенти катта Жорж Бушнинг турмуш ўртоғи Барбара Буш вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Бушлар оиласининг расмий вакили Жим МакГрат бу ҳақда қуйидагича баёнот берган:
 
“АҚШнинг собиқ биринчи хоними Бушлар оиласи саводхонлигининг ҳимоячиси Барбара Пирс Буш 2018 йилнинг 17 апрель куни 92 ёшида оламдан ўтди”.
 
Маълуот ўрнида, Барбара Буш 1925 йилнинг 8 июнь куни Нью-Йорк шаҳрида туғилган бўлиб, у АҚШнинг 14 Президенти Франклиин Пирснинг узоқ қариндоши ҳисобланади.
 
Герберт Жорж ва Барбара 1945 йилда турмуш қуришган. Ҳозирда уларнинг 5 нафар фарзанди, 17 нафар невараси ва 7 нафар чевараси бор.
 
Таъкидлаш керакки, унинг турмуш ўртоғи 94 ёшли катта Жорж Буш АҚШ тарихидаги энг узоқ умр кечираётган собиқ Президент саналади.
Икром Раҳмон

Теглар:Жорж Буш АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!