...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанд ҳокими Диана Енекееванинг ўғлини оталиққа олди


10:52, 18.04.2018 Жамият
 5 812

17 апрель куни Бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам Диана Енекеева масаласи муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифида фожиавий ўлим топган самарқандлик ўқитувчи Диана Енекеева масаласини ўртага ташлаб, шу орқали ижтимоий соҳа ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этилишига тақиқ қўйиб, бу ишларга бош-қош бўлаётганларни аяб ўтирмаслигини маълум қилганди.
 
Кеча, 17 апрель куни Бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам Диана Енекеева масаласи муҳокама этилди. Унда Самарқанд вилоят ҳокими Туробжон Жўраев ҳам сўз олди.
 
“Шахсан ўзим бир неча бор ижтимоий соҳа ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этмаслик бўйича огоҳлантириш берганман. Ўтган йилдан бошлаб улар на дала ишларига, на пахта йиғим-теримига жалб қилиняпти. Шунга қарамасдан, Каттақўрғон туманида бўлиб ўтган ҳодиса ҳаммамизни қаттиқ қайғуга солди. Биз бу масалаларни ўрганганимизда, ҳақиқатан ҳам 13 март куни Каттақўрғонда корхона ва ташкилотлар ходимлари ободонлаштиришга жалб қилингани аниқланди. Туман халқ таълими бўлими мудири барча мактаб директорларига ободонлаштиришга чиқиш бўйича топшириқ берган. 42-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Диана Енекеевани “КаМАЗ” юк автомобили уриб кетган ва у шифохонага олиб борилгач, вафот этган. Албатта, бўлиб ўтган воқеалардан кейин, тегишли чора-тадбирларни кўрдик. Бироқ қилган ишларимиз кетган одамни қайтариб бермайди”.
 
Вилоят ҳокимининг сўзларидан афсус ва қайғу сезилиб турганди. У гапида давом этаркан, ўқитувчи Диана Енекееванинг оиласи ва ўғлини ўз қарамоғига олганини айтади:
 
“Унинг оиласи ва фарзандини шахсан ўзим оталиққа олдим. Бундан кейинги ҳаётига доимий равишда эътиборда бўламиз. Жазо чораси сифатида туман Халқ таълими бўлими мудири Алишер Жуманазаровни Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов билан келишган ҳолда эгаллаб турган лавозимидан озод этдик. Шу билан бирга, 42-умумий ўрта таълим мактаби директори Наргиза Болтаева ҳам ишдан олинди”.
 
Вилоят ҳокими сўзи сўнггида Бош вазирга вилоятда ижтимоий соҳа ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб этилмаслиги ва буни қаттиқ назорат қилишга ваъда берди.
Қамариддин Шайхов,
“Qalampir.uz” интернет нашри раҳбари

Теглар:Туробжон Жўраев Абдулла Арипов Диана Енекеева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар