...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия АҚШ санкцияларига қарши жавоб беришга чақирди


12:38, 23.08.2018 Олам
 6 623

Инвестор ва иқтисодчилаар иштирокидаги йиғиилиишда АҚШ санкциялаари ҳақида сўз борган.

Туркия валюта инқирозидан чиқади ва янада кучли бўлади. Бу ҳақда Туркия Ғазначилик вазири Барот Албайроқ хорижий инвесторлар олдидаги чиқишида маълум қилди.
 
3 мингга яқин инвестор ва иқтисодчилар иштирок этган телеконференцияда Албайроқ мамлакат ички муаммолари мавжудлигини тан олишини таъкидлаган. Бироқ вазирнинг сўзларига кўра, мамлакат бозор аномалияси билан қаршилашган.
 
Албайроқ агар керак бўлса, вазирлик банк секторига ёрдам кўрсатиши мумкинлигини ва Туркия ёрдам сўраб, Халқаро валюта жамғармасига мурожаат қилмаслигини таъкидлади.
 
Ғазначилик вазири АҚШ санкцияларига учраган мамлакатларни аниқ, мақсадли жавоб беришга чақирган. Шунингдек, Туркия бу даврдан бошқа мамлакатлар, жумладан, Германия, Россия ва Хитой билан биргаликда ўтишини маълум қилган.
 
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда АҚШ ва Туркия муносабатлари ёмонлашиб, муаммолар икки давлат иқтисодигача етиб борди. Америка Туркия валютасига молиявий босим ўтказиши натижасида турк лираси бир неча кун кескин қадрсизланди.
 
Туркиянинг хорижий мамлакатлардан сармоя излаб топиши ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған чаққириғига жавобан турк халқи ўзидаги хорижий валютани айирбошлаши натижасида лира долларга нисбатан мустаҳкамланди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия-АҚШ Санкция валюта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!