...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олимлар дангасаликнинг фойдасини аниқладилар


20:17, 22.08.2018 Саломатлик
 9 240

Изланишлар орқали глобаль исиш натижасида атроф муҳитнинг ўзгаришига энг заиф бўлган турларни аниқлаш мақсад қилинган.

Канзас университети олимлари кам ҳаракатлилик индивидлар, турлар ва бутун организмлар жамоасининг яшаб қолиши учун самарали стратегия эканини аниқладилар. Улар Атлантика океанида яшовчи баъзи моллюскаларни ўрганиб, шундай қарорга келган.
 
Мутахассислар сўнгги беш миллион йилдан бери мавжуд 299 турдаги моллюскаларнинг метаболизм (тананинг ўзгариб бориши) тезлигини таҳлил қилиб чиққанлар. Натижада метаболизм учун қувватнинг етарли бўлмаслиги турларнинг қирилиб кетишига сабаб бўлишини аниқлаганлар. Шу тариқа, моддалар алмашинуви тез бўлган организмалар энг кўп қирилиб кетиши маълум бўлган.
 
Олимларнинг фикрича, кам ва секин ҳаракатланувчи мавжудотларнинг яшаб қолиш имконияти, бошқаларга нисбатан юқори.
 
Тадқиқотчилар изланишлари глобаль исиш натижасида атроф муҳитнинг ўзгаришига энг заиф бўлган турларни аниқлаш имконини беришига умид қиляптилар.
 
Олимлар метаболизм тезлиги турларнинг яшаб қолиши учун ягона омил эмаслигини қайд этяптилар. Бироқ, моддаларнинг катта тезликда алмашиниши мавжудотларнинг қирилиб кетишини сезиларли тезлатиши таъкидланмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Канзас университети Метаболизм тадқиқот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!