...
МЕНЮ
ONLINE TV

Инсоният тарихидаги энг ёмон йил маълум бўлди


21:25, 16.11.2018 Бу қизиқ
 12 619

Олимлар дунё тарихидаги энг йирик талафотларга сабаб бўлган йил қайсилигини айтди.

Гарвард университети олимлари милодий 536 йилни инсоният тарихидаги энг ёмон йил деб топишди. Шу йили ҳалокатли вулқон отилишлари юз бериб, узоқ муддатли иқлим совиши ва очликка сабаб бўлган.
 
Тадқиқотчилар Гренландия ва Антарктидада юз йиллар давомида тўпланган муз қатламларини ўрганиб чиққан. Мутахассислар 536 йилга тегишли муз қатламлари орасида вулқон кули ва бошқа чиқиндиларни аниқлашган.
 
Бу давр минг йиллар давомида Шимолий яримшарда ўртача йиллик ҳароратнинг энг паст даражага тушиб кетишига тўғри келган. Олимларнинг фикрича, Қуёш иситмай қўйган, унинг ёруғлик таратиши Ой билан бир хил бўлган.
 
Олимлар шунингдек, иккинчи йирик вулқон отилиши 540 йилда юз берганини аниқлаган. Мазкур икки воқеа халқаро даражада ўлат тарқашига сабаб бўлган. Ўша йиллардаги ўлат касаллиги “Юстиниан ўлати” деб номланган ва тарихдаги энг йирик эпидемиялардан бири бўлган. Кунлар совиб, ҳосил бўлмаган. Буларнинг бари оммавий миграция ва урушларга сабаб бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Гарвард университети Тадқиқот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!