26 турли илмий-лаборатория ускуналари, 18 турли реагентлар ва 36 турли бутловчи материаллар харид қилинади.
Қарор билан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти этиб қайта ташкил этилиши белгиланди.
Атмосфера ҳавоси, сув ва ер ресурсларининг ифлосланишини камайтириш, биологик биохилмахилликни сақлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилишни таъминловчи янги ва самарали услуб ва технологияларни ишлаб чиқиш Институт фаолиятининг асосий вазифалари ҳисобланади.
Шунингдек, қарор билан 2019-2020 йилларда Институт учун харид қилинадиган республикада ишлаб чиқарилмайдиган илмий лаборатория ускуналари ҳамда реагент ва бутловчи материалларнинг рўйхати тасдиқланди.
Рўйхатга мувофиқ жами 26 турли илмий-лаборатория ускуналари, 18 турли реагентлар ва 36 турли бутловчи материаллар харид қилинади.