...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нима учун бизнесда хайрия қилиш керак?


12:53, 28.11.2018 Бу қизиқ
 2 460

Хайрия акцияларида қатнашиш компаниянинг менежменти юқори эканлигини кўрсатади.

Бизнесда нафақат ўзгалар фикрини ўрганиш, балки қулай шароитни яратиш орқали ҳам омадга эришиш мумкин. Бу борада турли хайрия акцияларида қатнашиш, муҳтожларга ёрдам бериш катта аҳамиятга эга. Сабаби:
 
  • етимларни тарбиялашда кўрсатилган ёрдам келажакда ёш кадрларнинг кўпайишига, жиноятларнинг камайишига, минтақада иқтисодиётни ривожлантиришга ёрдам беради;
 
  • агар ташкилот бизнес шароитида ижтимоий муаммоларга бефарқ эмаслигини эълон қилса, ён – атрофдагилар учун масъулиятли бренд мақомини яратади;
 
  • ходимларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал қилишда иштирок этган бизнес ташкилотларда бирлашув даражаси юқори бўлади. Истеъмолчи билан муносабатлар ўрнатишда қийинчиликлар кузатилмайди;
 
  • хайрия акцияларида қатнашиш компаниянинг менежменти юқори эканлигини кўрсатади. Натижада унда фаолият олиб бориш истагида бўлганлар сони ортади. Ходимлар орасида рақобат ва ўз устида ишлаш кучаяди;
 
  • турли хайрияларда фаол бўлиш ташкилотнинг хавфсизлик даражасини яхшилайди ва унга хайрихоҳлар сонини кўпайтиради;
 
  • Ижтимоий жавобгарлик ташкилотнинг барқарорлиги ва ишончлилигини намойиш этади;
 
  • жамиятга ғамхўрлик қилаётган компания ва ходимлар ўртасидаги алоқалар яхши режимга ўзгаради. Чунки ҳар қандай ходим фақат фойда олишни ўйлайдиган эмас, керакли пайтда ёрдам қўлини чўза оладиган компанияда фаолият олиб боришни авфзал кўришади;
 
  • жамиятда қандай муаммо мавжудлигини кўриб чиқиш ва ёрдам бериш томошабин эътиборини тортиш орқали аудиториянинг кенгайишига сабаб бўлади;
 
  • ходимларнинг хайрия ва ижтимоий лойиҳалардаги иштироки ижтимоий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг энг самарали усулларидан бири ҳисобланади.
 
  • хайрия яхшигина реклама бўлиш билан бир қаторда истеъмолчилар садоқатини ҳам мустаҳкамлайди.
 
  • бизнеснинг яна бир ижтимоий масъулияти шундаки, улар томошабинларни ҳам хайрияга ундаши лозим. Сабаби жуда кўп компаниялар ижтимоий кўмакка муҳтож инсонлар ва ёрдам беришни истаган қатлам ўртасида ишончли восита бўлиши мумкин.
Манзура Сайфиддинова

Теглар:Бизнес Компания Хайрия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!