Маҳалла марказлари, уйлар ёнидаги дам олиш масканларида қорбоболар иштирокида байрам тадбирлари ташкил этилиши ҳам режалаштирилган.
Кеча, 16 декабрь куни Тошкент шаҳрининг “Халқлар дўстлиги” майдонига 505 та қорбобо жам бўлди. Улар 20-31 декабрь кунлари Тошкентдаги 505 та маҳаллада одамларга байрам кайфиятини улашади.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлимидан маълум қилишларича, қорбобо либослари маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан ташкиллаштирилган. Бу либосларда маҳалла фаолларидан бири ёки ходимлар кийиб, хонадонларга байрам кайфиятини улашадилар.
“Маҳаллада Янги йил” деб номланган лойиҳа давомида қорбоболар энг аввало ўз маҳаллаларида истиқомат қилаётган 100 ёшдан ошган кексалар, уруш қатнашчилари, имконияти чекланган фуқаролар ва 12 ёшгача бўлган болаларни йўқлайдилар.
Маҳалла марказлари, уйлар ёнидаги дам олиш масканларида қорбоболар иштирокида байрам тадбирлари ташкил этилиши ҳам режалаштирилган.
Маълумот ўрнида, қорбоболар совға улашмайди. Бироқ, ота-оналар ўзлари тайёрлаган совғани қорбобо орқали фарзандларига тортиқ этишлари мумкин. Ушбу акцияга тижорат яқин йўламаслиги, яъни дўкон ва тадбиркорлар ўз совғаларини Тошкентдаги 505 та қорбобо орқали сотишларига йўл қўйилмаслиги айтилмоқда.