Қизини алдаш учун Михал Могила видеороликни тайёрлашда компьютер графикасидан фойдаланган.
Масалан, YouTube фойдаланувчиси Михал Могила 6 ёшли қизалоғини Қорбобонинг борлигига ишонтириш учун видео тасвирга олди.
Видеоролик YouTube тармоғига жойланган. Роликнинг остидаги тавсифга қизалоқ Қорбобонинг ҳақиқатан ҳам мавжуд эканига шубҳа қилгани, ота эса қизининг байрамнинг сеҳрли қаҳрамонига ишониши учун видеоролик тайёрлашга қарор қилгани ёзилган. Қизини алдаш учун Михал Могила видеороликни тайёрлашда компьютер графикасидан фойдаланган.
“Мен қизимга соқолли қария ростдан ҳам мавжудлигини исботлашга қарор қилдим. Қорбобонинг пайдо бўлишини тасвирга олиш учун қизим ва мен Янги йил арчаси олдига видеокамера ўрнатиб қўйдик. Қизим совғаларни топган заҳотиёқ камера олган тасвирларни кўришни хоҳлади”, деб видео остига изоҳ қолдирган Михал Могила.
Қорбобони видео тасвирда кўрган қизалоқ ҳайратда қолди, ўзида йўқ хурсанд бўлиб кетди. Бу қизча ҳаётидаги унутилмас воқеага айланиши турган гап.
Видеоролик 24 декабрь куни YouTube тармоғига жойланган. Шу кунга қадар роликни 250 мингдан ортиқ одам кўрган. Ушбу видеони сиз ҳам томоша қилинг.