...
МЕНЮ
ONLINE TV

31 декабрь куни Қорқиз 78 ёшни қаршилайди


21:40, 27.12.2015 Олам
 5 971

Қорбобо ва Қорғиз иштирокидаги илк чиқиш 1937 йил Москва уюшмалари уйида бўлиб ўтган эди.

Янги йил байрамини унинг асосий қаҳрамонлари – Қорбобо ва Қорқизсиз тасаввур этиб бўлмайди. Жуда кўплаб манбаларда Қорбобонинг “дунёга келиши” XIX аср ўрталарига бориб тақалиши ҳақида маълумотлар келтирилган. Айрим тахминларга кўра Қорбобо персонажига қадимги славян мифологияларида ҳам мурожаат қилинган. Мифларда салбий қаҳрамон сифатида гавдалантирилган Аёз бобо образи 1930 йилдан ижобий қаҳрамон сифатида кинофильмларга киритилди. Қорбобо баъзи католик мамлакатларидаги Santa Claus’дан фарқ қилади. Улар турли асарларда, турли хил кўринишда келтирилган.

Қорбобонинг набираси, баъзан эса қизи деб аталадиган Қорқиз 1937 йилдан бошлаб Қорбобонинг содиқ ҳамрохига, байрам эртакларидаги асосий қаҳрамонга айланган. Улар иштирокидаги илк чиқиш 1937 йилда Москва уюшмалари уйидаги Янги йил байрамида бўлиб ўтган эди. 2015 йилнинг 31 декабрида Қорқиз 78 ёшни қаршилайди.

Неча йиллардан буён болалар қалбига қувонч ва янги орзуларни улашиб, яхшилик ва эзгулик уруғини сочиб келаётган бу қаҳрамонлар мана неча йилларким Янги йил байрамининг тимсолига айланиб қолган. Болалар уларга ишонади, хат ёзади, совға кутади... Сизчи?

Теглар:Қорбобо Қорқиз Янги йил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Fayzulla
18:17 28.12.2015

Унда Коркиз эмас Кормомо булибди-да



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!