...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қорбобо билан “олишган” панда интернетда машҳур бўлиб кетди


11:46, 22.12.2016 Бу қизиқ
 2 835

21 соат ичида 7 миллиондан ортиқ киши томоша қилган видеони эътиборингизга ҳавола этамиз.

Канада ҳайвонот боғларидан бирида сақланувчи панданинг қордан ясалган қорбобо билан “олишуви” акс этган видео шу кунларда интернет оламида оммалашиб бормоқда.
 
Роликни “Sky News” телеканали ўзининг Facebook’даги саҳифасига жойлаштирди. Видео жойлаштирилганига бир сутка бўлмасданоқ, 7,5 миллион мартадан ортиқ томоша қилинди.
 
Видеода панданинг қорбобони енгишга ҳаракат қилгани акс этган. Аввалига қорбобонинг устига чиқиб олган панда унинг устки шарларини тушириб юборади. Кейин эса... яхшиси юқори кайфият улашувчи бу видеони ўзингиз томоша қилинг.
 
Дурдона Расулова 

Теглар:Канада Панда ва қорбобо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!